Announcements

Oxus Fellowship Program 2024-2025 тадқиқот дастурига аризаларни қабул қилиш (фақат Ўзбекистонлик иштирокчилар учун)

Оксус Жамияти (The Oxus Society for Central Asian Affairs) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Марказий Осиё бўйича ўтказиладиган The Oxus Fellowship Program нинг (III оқим) 12 ойлик стипендиал дастурида иштирок этишга таклиф этади. Дастурда Марказий Осиёлик тадқиқотчилар ва фаоллар учун тадқиқотларни амалга ошириш, таҳлилий хатларни ёзиш ва адвокация бўйича онлайн ҳамда оффлайн ўқитиш ва менторлик қилиш кўзда тутилган.

  • таълим олиш имкониятлари; 
  • меҳнат ҳуқуқлари; 
  • ногиронлиги бор одамларнинг ҳуқуқлари; 
  • маҳаллий ўз-ўзини бошқариш; 
  • гендер зўравонлиги ва аёлларнинг ҳуқуқлари;
  • шаҳарлардаги ҳавонинг ифлосланиши;

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • Фаол фуқаролик, фуқаролик жамияти ёки тадқиқот ҳамда академия соҳасида ишлаш тажрибаси
  • Таълим соҳаси; меҳнат ҳуқуқлари; ногиронлиги бор одамларнинг ҳуқуқлари;маҳаллий ўз-ўзини бошқариш; гендер зўравонлиги ва аёлларнинг ҳуқуқлари ва шаҳарлардаги ҳавонинг ифлосланиши соҳасидаги малака ва иш тажрибаси
  • Ўзбек ва рус тилларида эркин гаплашиш; инглиз тилини билиш маъқулланади
  • Ўзбекистон фуқаролиги ва ушбу мамлакатда яшаш.

Ариза бериш учун аризанинг онлайн шаклини, шу жумладан қисқача мотивацион хат ва резюмени тўлдириш лозим. Аризаларни топширишнинг сўнгги санаси – 2024 йил 31 август. Саволлар ва сўровларни info@oxussociety.org манзилига жўнатишингиз мумкин.

Дастур 2024-йилда Тошкентда икки кунлик очилиш тадбири билан бошланади ва бир қатор онлайн семинарлар ва экспертлар ва дастур битирувчилари билан менторлик қилиш орқали гуруҳ ишларини ёзишни қўллаб-қувватлаш билан давом этади. Лойиҳа ушбу босқичда 12 ой давом этган ҳолда фақат Ўзбекистонни қамраб олади. Танловидан муваффақиятли ўтган ва дастурнинг барча шартларини (ташриф, тадбирларда фаол иштирок этиш ва ҳ.к.) бажарган иштирокчилар юқорида санаб ўтилган мавзулар бўйича таҳлилий эслатмалар тайёрлайди.

Номзодлар айни вақтда Ўзбекистонда яшаб туришгани кутилмоқда. Улар фуқаролик секторидаги иш тажрибаси/фаоллиги ёки тадқиқот/академик соҳалардаги иш фаолияти асосида танлаб олинади. Лойиҳа 2025 йилда якуний натижани шахсан тақдимот қилиш ва Тошкентда нетворкинг учун мўлжалланган тадбир билан якунланади.

Танлаб олинган иштирокчилар ҳар ойлик стипендия билан тақдирланмайдилар, бироқ улар учун менторларда текин ўқиш ва уларнинг қўллаб-қувватлаши очиқ бўлади. Оксус йўлкира ва оффлайн тадбирлар вақтида уй-жой ҳаражатларини қоплаб беришини ўз зиммасига олади. Фаол гуруҳлар, шунингдек, фокус-гуруҳларни ташкил қилиш ёки интервью ўтказиш каби лойиҳалари учун маълумотларни тўплаш билан боғлиқ бўлган тадқиқот харажатларини қоплашга ёрдам бериш учун мўлжалланган 1,000 долларгача бўлган тадқиқот грантларига ариза топширишлари мумкин.

Танлаб олинган иштирокчилар дастур доирасидаги барча тадбирларда – 2024-йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган икки кунлик бошланиш тадбирида (октябр ойи бошида), онлайн семинарларда, ментор билан бўлиб ўтадиган телефон суҳбатларида ва икки кунлик якуний тадбирда иштирок этишлари ҳамда 2025 йилда Тошкент шаҳрида ўзларининг ишлари тақдимот қилишлари шарт ҳисобланади. (2025 йил III ёки IV чорак).Тафсилотларини кечроқ тасдиқлаймиз.